Ҳозирги кунда, бутун дунёда глобаллашув жараёнининг тобора чуқурлашиб кетаётганлиги ҳар бир шахснинг ижтимоий тараққиёти билан боғлиқ ижтимоий салоҳиятга бўлган эҳтиёжнинг янада ортиб бораётганлигини кўрсатмокда. Зеро, барча давлатларда ўзига хос тарзда амалга оширилаётган таълим ислоҳотлари жараёнида ўқитувчи фаолиятига қўйиладиган талаблар унинг ҳам касбий, ҳам шахсий фаолияти билан боғлиқ масалаларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни пайтда ўқитувчи фаолиятининг индивидуал, ижтимоий педогогик компонентларини тўғри белгилай олиш ҳамда бу жараённи ўқитувчи ва унинг касбий фаолияти самарадорлигини таъминловчи омил сифатида ўрганишга бўлган илмий ва
ижтимоий зарурат тобора ортиб бормоқда.
##plugins.generic.recommendBySimilarity.advancedSearchIntro##