Бугунги тезкор тараққиёт даврида замонавий педагогик ва психология таълим технологияларидан фойдаланиш ва таълим самарадорлигини ошириш таълим тизими ходимларининг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан олий тиббий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга замонавий таълим технологиялари асосида мукаммал билим бериш, уларни шу асосда ўз мутахассисликларига ёндашишга ўргатиш бугунги куннинг асосий талабидир. Амалиётда таълим технологияларидан ўринли, маҳорат билан фойдаланиш, ўқув жараёнида ўзлаштиришнинг юқори кўрсаткичларига эришиш имконини яратади.
You may also start an advanced similarity search for this article.