Совет давлати 1937 - 1938-йилларда авж олган “Катта қирғин” даврида минглаб бегуноҳ кишиларни – давлат ва жамоат, фан ва маданият арбобларини, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт раҳбарларини қамоққа олди. Айни пайтда уларнинг кўпчилиги уй бекаси бўлган хотинларини ҳам ҳеч қандай далил-исботсиз қамоққа олганлар. Совет давлатининг қатағон
қилувчи органларидаги ходимлари бу аёллардан эрларига қарши маълумотлар беришга, ҳаттоки туҳмат қилишга мажбур этдилар, уларни қийнадилар, зўрладилар.