Ўзбекистон Республикасидаги металлургия комбинатлари, жумладан “Олмалиқ КМК” корхонасида рудаларни майдаловчи агрегатларда майдалаш конуслари кенг қўлланилади. Қўлланилаётган майдалаш конуслари ва шу каби кўпгина деталларнинг тез ейилиши натижасида уларнинг хизмат муддатлари талаб даражасида эмас. Шунинг учун уларни тайёрлаш жараёнида
ейилишга мойил бўлган юзаларининг мустаҳкамлигини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилган янги технологиялар амалиётга жорий этиб келинмоқда.