Юқори тезликдаги штамплашда куч-қувват параметрларини тахминий ҳисоблаш методикаси айрим (бир нечта) омилларни эътиборга олмайди. Бу параметрлар қуйидагичадир: бошланғич заготовканинг шакли ва ўлчами, конуссимон конус бурчагининг ўзгариши ва инерция кучи (сиқиб чиқариш жараёнида). Бу омиллар жараённинг кечишига жуда катта таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, кучланиш ва деформациянинг солиштирма кучланишлари ўртача қилиб олинади. Ўртача кўрсаткич эса максимал кўрсаткичдан фарқ қилади. Санаб ўтилган омиллар аниқлаштирилган методикада эътиборга олинади.