Skip to main navigation menu Skip to main content Skip to site footer

Articles

Vol. 1 No. 11 (2025): "FUNDAMENTAL FANLARNING ZAMONAVIY TIBBIYOT RIVOJIGA QO‘SHGAN HISSASI" RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANINING MATERIALLAR TOʻPLAMI 2025-YIL 25-26-aprel

РАЦИОНИ “ОЛИН” ПРОБИОТИГИ БИЛАН БОЙИТИЛГАН ҚУЁНЛАР ҚОНИДАГИ МОРФОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШИГА ОИД МУЛОҲАЗАЛАР

  • Н.Б. Рахматова
  • М.Г.Сафин
Submitted
June 16, 2025
Published
2025-06-16

Abstract

Маълумки, мустақил республикамиз аҳолисини тўла қимматли оқсилга бой  гўшт маҳсулотлари билан таъминлашга эришишнинг осонроқ йўли чорвачиликнинг қуёнчилик соҳасини саноат миқёсида ривожлантириш ҳисобланади.  Қуёнчилик фермаларидаги ишларни самарадорлигига эришиш қуёнларнинг рационини озиқавий компонентлар бўйича мувофиқлаштириш асосида физиологик соғлом ва етиштириладиган маҳсулотларнинг миқдор ва сифатини ошириш билан боғлиқ. Кейинги йилларда бу ишни йўлга қўйиш учун озиқавий компонентларни ҳазмланиш жарёнида мувофиқлашувида бевосита  иштирок этувчи микрофлорадан фойдаланишга эътибор берила бошланди [3]. Хусусан,“ОЛИН” пробиотигидан фойдаланиш амилаза, липаза, протеиназа ферментларини синтезлаш орқали алмашинадиган аминокислоталар ва ёғ кислоталарини алмашинмайдиган хилларига айлантириш, патоген микрофлорага антогонистик таъсир кўрсатиш хусусиятларидан фойдаланишга, иммун статусни оширишга  оид татқиқотлар амалга оширилмоқда [1,2]. Ушбу мақолада қуёнлар рационини таркибига “ОЛИН” пробиотигини  қўшиб бериш йўли билан бойитганда уларнинг қонидаги айрим морфологик ўзгаришларни таҳлилига оид дастлабки изланишларимиз натижалари тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.