Skip to main navigation menu Skip to main content Skip to site footer

Articles

Vol. 1 No. 10 (2025): QUYMAKORLIK VA METALLARGA ISHLOV BERISH SOHASIDA ENERGIYA VA RESURSLARNI TEJASHGA YOʻNALTIRILGAN INNOVATSIYALAR

ГАЗ ФАЗАСИДАН РЕНИЙНИ УШЛАБ ҚОЛИНИШИ

  • К. Ж. Хакимов
  • С.З. Абдисоатов
Submitted
June 10, 2025
Published
2025-06-10

Abstract

Молибден сульфидли концентратларни куйдиришда, куйдириш шароитига қараб, чиқинди газларга 50 % дан 96 % гача рений буғланади. Ҳозирги кунда газ фазасидан турли чанг тутгич қурилмалар ёрдамида 80 % гача рений ушлаб қолинмоқда. Тегишли шароитларда рений оксидлари газ суспензияси кўринишида конденсацияланиб, 10-4–10-5 см ўлчамдаги заррачалар ҳосил қилади, яъни туман ва тутун шаклида пайдо бўлади. Бундай майда заррачалардан газни чанг камералари ёки циклонлар ёрдамида тозалаш самарали эмас. Чанг зарраларини электр усулида чўктириш ёки газни эритмалар орқали барботаж қилишга асосланган усуллар энг яхши натижаларни беради.