Мазкур тадқиқот ОЎЮ талабаларида овқат ҳазм қилиш тракти (ОҲҚТ) касалликларининг учраш частотаси ва клиник кўринишларини ўрганишга бағишланган. Тадқиқот давомида талабалар анкетаси ёрдамида ОҲҚТ касалликлари симптомлари ва хавф омиллари аниқланган. Натижада талабаларнинг 46,3%ида турли хил ОҲҚТ симптомлари, 35,7%ида эса аввал қўйилган гастроэнтерологик ташхислар аниқланди. Тадқиқот талабалар ўртасида ОҲҚТ касалликлари скринингини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.