Ўзбекистон шароитида машинасозлик соҳасининг кўпгина тармоқларида 110Г13Л марганецли пўлатни (Гадфильд пўлати) асосан тоғ – металлургия комбинатлардаги шарли тегирмонлар қопламини (футеровкасини) тайёрлашда ишлатилади. Ушбу пўлатни темир – йўллар стрелкалари, экскаватор ковшларини тишлари, гусеницали машиналарни траклари, юлдузчалари ва бошқа катта динамик зарбдор юкланиш ва абразив ёйилиш жиҳозларида ишлатилади. 110Г13Л пўлатидан маҳсулотларни
ташқаридан сотиб олишни камайтириш ва шу пўлатдан маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳим вазиф саналади.