Жаҳон андозаларига мос келадиган, машинасозлик ишлаб чиқариш корхоналарига юқори сифатли, ейилишга бардошли, мустаҳкамлиги юқори бўлган майдалаш конуси ва шу каби турли хил деталлар ҳамда оғир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ушбу соҳа мутахассислари ва олимлари олдига мавжуд техника ва технологияни такомиллаштиришдек муҳим вазифани қўйди. Ўз навбатида машинасозлик ишлаб чиқариш корхоналаридаги ускуналарнинг такомиллашиш даражаси тобора ортиб бораётганлиги ҳам металларнинг сифатига катта эътибор қаратилишини талаб этмоқда.