Рангли металлургия саноати орасида алюминий биринчи ўринда туради, унинг истеъмол даражаси рух, никель, мисдан каби бошқа рангли металлардан юқори ҳисобланади. Ушбу афзалликларга қарамасдан, алюминий ишлаб чиқариш экологик жиҳатдан ноқулай ва инсон саломатлигига хавф туғдирадиган тармоқлар сонига тегишли. Алюминий саноати чиқиндилари йилига тахминан 190 минг тоннани ташкил этади, шундан кўпи билан 33% қайта ишланиб сотилади. Шунинг учун алюминий
ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсири бугунги куннинг долзарб муаммосидир.