Мақолада калийли рудаларни қазиб олишда ишлатиладиган лентали конвейерларнинг роликларини чўянлардан тайёрлашнинг илмий-тадқиқот натижалари кўриб чиқилган. “Деҳқонобод калий ўғитлар заводи” корхонасида
ишлатилаётган тармоқли конвейер роликлари тоғ - кон ва очиқ конларда, ҳам ер ости конларида ишлатиладиган энг юқори самарали юк ташувчи транспорт воситаларидан бири ҳисобланади. Оғир шароитларда ишлайдиган лентали конвейерларнинг роликли жуфтлари сифатини конструктив ва технологик жиҳатдан таъминлаш мақсадида олиб борилган тадқиқот ишлари шуни кўрсатадики, калийли рудаларни қазиб олишда ишлатиладиган роликлар пўлатдан тайёрланган бўлиб минерал тузлар таъсирида тез ейилиб ишдан чиқади. Шунинг учун конвейер роликларини нисбатан арзон ва коррозиябардош бўлган кулранг чўяндан тайёрлаш таклиф қилинди.